Неймар ҳам Месси ва Роналду даражасига чиқа оладими?

“Рома” клуби ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторе ПСЖдаги собиқ жамоадоши Неймарнинг имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

“Неймар дунёнинг биринчи рақамли футболчиси бўлмоқчи. Бунинг учун унда барча имконият бор. Агар у оптимал формада бўлса, исталган ўйинни бир ўзи ютиб қўйиши мумкин. Неймар яна ўсиши мумкин. Ҳар бир футболчи юқори даражага чиқа оладиган жамоада ўз вақтида бўлиши керак. Бу осон эмас. Мен Роналду ва Мессининг даражаси ҳақида гапиряпман. Неймар ҳам бу даражага эришиш учун етарли салоҳиятга эга”, - дейди Пасторе.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)