Неймар жамоасини ўзгартиришга тайёрми?

“Барселона” ёзги транфер вақтидаги асосий нишони – Лаутаро Мартинесни олмасликка қарор қилганидан кейин ПСЖ каталонияликларга Неймарнинг трансферини таклиф қилмоқда.

Унга кўра, парижликлар тез фурсатда Неймарни Каталонияга жўнатишга тайёр. Бунинг учун “Барселона”дан 80 миллион евро ва Усмон Дембелени беришни сўрамоқда.

ПСЖнинг режасига кўра, Усмон Дембеле қанот ҳужумчиси сифатида Неймарнинг ўрнини эгаллаб, Франция терма жамоасидаги шериги Килиан Мбаппе билан жамоа ўйинини сезиларли даражада кучайтира олади.  

Бразилиялик ҳужумчининг ўзи ҳам “Барселона”га қайтиш истагини билдирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)