Неймар ЖЧ-2018да қанча вақт майдонда
Ads

Бразилия терма жамоаси форварди Неймар ЖЧ-2018да ўзига нисбатан ишлатилган турли фоллардан сўнг умумий ҳисобда қанча вақт майдонда ётиб олган ҳисоблаб чиқилди.

RTS Sport тарқатган хабарга кўра 26 ёшли бразилиялик футболчи жами 23та қўполликлардан сўнг ўйиннинг 14 дақиқасини майдонда ётиб ўтказган. Аниқроқ айтганда, рақибнинг Неймарга тегиниши ўртача ҳисобда 36 сония вақтни олган.

Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг нимчорак финалда Мексика терма жамоасига қарши ўйинда қилган хатти-ҳаракатлари футбол жамоатчилигининг жиддий танқидларига сабаб бўлмоқда.