Неймар Каканинг рекордини такрорлаши учун яна битта гол уриши керак

Хабарингиз бор айни дамда УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-турида ПСЖ ўз майдонида “Црвена Звезда”ни қабул қилмоқда ва ҳозирча 4:0 ҳисобида олдинда бормоқда.

Парижликларнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар 2 дақиқа ичида ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди. Эътиборлиси, ушбу голлар унинг ЕЧЛдаги 28- ва 29-голлари бўлди. Бу билан у Чемпионлар лигасида энг яхши бразилиялик тўпурарлар рўйхатида Ривалдони (27) ортда қолдиришга муваффақ бўлди ва 2-ўринга кўтарилиб олди.

Энди Неймардан олдинда фақатгина Кака бормоқда. “Милан” ва “Реал” клублари собиқ футболчиси ҳисобида ушбу турнирда жами 30та гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!