Неймар муҳим қарор қабул қилди

ПСЖ ҳужумчиси Неймар фаолиятини шу клуб сафида давом эттиришга қарор қилди. 28 ёшли ҳужумчи шу пайтгача, “Барселона”га қайтиб кетиш истагида эди.

Маълумотларга қараганда, бразилиялиу ҳужумчи клуби билан беш йиллик шартнома имзолашга розилик берган. Бироқ, Неймар раҳбарлардан ҳозирги маоши шу ҳолатда сақланиб қолишини сўрамоқда. Ҳужумчи буни клуб хўжайини Нассер Ал-Хелаифийга шахсан маълум қилган.

Айни пайтда Неймар йилига 36 миллион евро маош олмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади. ПСЖ асосий ҳужумчиларидан бири Килиан Мбаппенинг ёзда кетишини билгани учун ҳам Неймарни сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Неймар ПСЖга 2017 йили “Барселона”дан 222 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Бу трансферлар тарихидаги энг катта сумма бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!