Неймар нега “Барса”га ўтишдан воз кечди?

Кейинги пайтда Неймарнинг Каталонияга қайтиши энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бирига айланган эди. Бразилиялик футболчининг ўзи ниҳорят бу масалада бир қарорга келди.

Неймар “Барселона”га қайтиш фикридан буткул воз кечди ва фаолиятини парижликлар сафида давом эттирадиган бўлди. Тўпурар ҳужумчи айни пайтда ПСЖдан беш йиллик шартнома кутмоқда.

Неймарнинг “Барселона”га қайтиш вариантидан воз кечишига клуб раҳбариятининг Луис Суаресни жамоадан кетказгани ва Лионель Мессининг бошқа клубга ўтиб кетиши мумкинлиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Маълумки, Неймар 2017 йили ПСЖга ўтгунича “Барселона”да Месси ва Суарес билан ҳужум учлигида ўйнаган эди.

Бу футболчилардан тузилган жамоа ҳеч қачон ютқазмайди

Неймар муҳим қарор қабул қилди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)