
Неймар “нозиклашиб” қолди энди уни аяб ўйнатишади
Бразилиянинг “Сантос” клуби раҳбарияти жамоанинг энг ёрқин юлдузи Неймарга алоҳида муносабат кўрсатмоқда. Энди 32 ёшли футболчи жамоасининг ҳамма учрашувларида қатнашиши шарт эмас.
Jornal A Tribuna нашрининг маълум қилишича, бундан буён Неймар сунъий қопламали майдонларда бўладиган ўйинларга жалб қилинмайди. Чунки бу турдаги майдон ўйинчининг саломатлиги учун хавфли ҳисобланади.
Сунъий қопламали майдонда ўйнаш Неймарнинг оёқларида, айниқса, бўғим ва тиззаларида оғриқ ҳиссини кучайтирмоқда ва бу жароҳатга олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Неймар шу йилнинг бошида Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси билан келишувни бекор қилиб, қадрдон клуби “Сантос”га кўчиб ўтганди. Тажрибали ҳужумчи шу кунга қадар жамоаси учун 22 та учрашувда олтита гол ва учта ассист қайд этди.
Фикрлар