Неймар Пеле ҳамда Роналдонинг натижасини такрорлади

Хабарингиз бор, кеча Бразилия нимчорак финал доирасида Жанубий Кореяни мағлуб этди (4:1). Ушбу баҳсда Бразилия ҳужумчиси Неймар жамоасининг бир голига муаллифлик қилди. 

Бу орқали "ПСЖ" ҳужумчиси ўзи қатнашган учта ЖЧда ҳам гол урган учинчи бразилияликка айланди. Бунгача у Россия ҳамда ўз майдонида ўтказилган мундиалларда ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйган эди. 

Энди Неймар мазкур натижани қайд этган Пеле ҳамда Роналдонинг натижасини такрорлади. Эслатиб ўтамиз, Бразилия чорак финалда Хорватия билан беллашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!