Неймар ПСЖга ўтса, “Барселона” УEФАга шикоят қилмоқчи
Ads

Испаниянинг “Барселона” клуби Франциянинг ПСЖ жамоаси Неймарни 222 млн еврога сотиб олган тақдирда, каталонияликлар УEФАга арз қилмоқчи.

“Барселона” раҳбариятининг фикрича, парижликлар ушбу трансфер амалга ошган тақдирда, молиявий фэйр-плей қоидасини бузади деб ҳисоблашмоқда ва бунинг учун улар жазоланишини исташмоқда.

Илгарироқ, УEФА ПСЖдан Неймарни 222 млн еврога сотиб олган тақдирда, 110 млн еврога футболчи сотиши лозимлиги ҳақида огоҳлантирган эди.