Неймар Puma юзига айланади

ПСЖ форварди Неймар тез орада Германиянинг Puma компанияси билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда Esporte Interativo нашри хабар тарқатмоқда.

28 ёшли бразилиялик футболчи шунчаки шартнома имзоламайди, у компаниянинг юзига айланади. Неймар ўзининг Инстаграм саҳифасида Puma’нинг расмий аккаунтига обуна бўлиш орқали яқинда имзоланадиган битимга шама қилди.

Неймар узоқ йиллар давомида АҚШнинг Nike компанияси билан ҳамкорлик қилган. Улар ўтган ой ўзаро келишган ҳолда амалдаги шартномани бекор қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар