Неймар қачон сафга қайтади?
Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби ҳужумчиси Неймар майдонга қайтганидан сўнг янги жароҳат олди. Жамоа устози Жорже Жезуш бразилиялик футболчининг жароҳати ҳақида фикр билдирди.
"Неймар икки ҳафта давомида майдонга туша олмайди. Унинг тиззаси тузалиб кетган, аммо у аввалги ўйиндаги каби муаммоларга дуч келмоқда. Мушаклар билан боғлиқ муаммолар бор, чунки у кўпдан бери майдонга тушмаганди", - дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтирди "Lequipe" нашри.
Неймар тиззасидаги хочсимон пайи йиртилгани сабабли бир йилдан кўпроқ вақт давомида касалхонада майдонга тушмади. 32 ёшли футболчининг Саудия клуби билан меҳнат шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Фикрлар