Неймар қандай қилиб қамоқдан қутилиб қолди?

 
"Барселона" ҳужумчиси Неймар ва Испания прокуратураси ўртасидаги можаро барҳам топиб, энди қонун ҳимоячилари бразилиялик суперфутболчини безовта қилмайдиган бўлди.
 
Маълумки, Неймарнинг "Сантос"дан "Барселона"га ўтишида воситачилик қилган DIS инвестицион компанияси ҳар учала томон фирибгарлик қилганини даъво қилиб, уларга қамоқ жазоси тайинлашни, хусусан Неймар беш йилгача қамалиги кераклигини талаб қилиб, уларни судга берганди.
 
Вазиятни ўрганиб чиққан Испания суди "Барселона" қоидабузарликка йўл қўйгани учун 5,5 миллион евро миқдорида жарима тўлаши ва шу билан "Неймар иши" ёпилишини маълум қилди.
 
"Барселона" Неймарнинг трансфери 57 миллион еврога тушганини расман эълон қилган. Бироқ, аслида футболчини қўлга киритиш учун 83,3 миллион евро сарфлагани ошкор бўлди. Табиийки, Каталония клуби бу орқали солиқдан қочган ва трансфер суммасининг 40 фоизига эгалик қилиши керак бўлган DIS инвестицион компаниясига ҳам кам пул тўлаган.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!