Неймар "Реал" футболчисининг туғилган кунида иштирок этди

ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар "Реал" Мадрид форварди Винисиус Жуниорнинг туғилган кунига ташриф буюрди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, Винисиус 12 июль куни 19 ёшга тўлади. Бироқ, “қироллик клуби”нинг янги мавсум тайёргарлиги 8 июлдан бошланиши боис у байрам тадбирини эртароқ ташкил этишга қарор қилди.

Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган оқшомда машҳур футболчилар, спортчилар, қўшиқчилар, мода олами вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!