Неймар Риога ногиронлар аравачасида келди

ПСЖ клубида тўп тепаётган Неймар бугун Бразилияга жароҳат амалиётини ўтқазиш учун етиб келди.

26 ёшли футболчи Рио-де-Жанейро аэропортига ногиронлар аравачасида ва тиббий мутахассислар ёрдамида учиб келган.

- Шуни айтишим лозимки, бу жароҳат ўта оғирдир, Париждаги тиббий кўрикдан сўнг бизнинг ҳавотирларимиз ўринли эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Бу жароҳат бўйича унга нафақат даволаниш, шу қатори операция зарур бўлади. Даволанишда консерватив усулларни қўллаш жароҳатни жиддийлашишига олиб келиши мумкин, - деди Неймарнинг шифокори Родриго Ласмар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!