Неймар "Сантос" ўйинчилари билан жанжаллашди
Бразилия футболининг энг ёрқин намояндаларидан ҳисобланган Неймар яна кўнгилсиз воқеалар марказига тушиб қолди.
Бразилия оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, "Шапекоэнсе"га қарши ўйиндан сўнг жамоа ҳужумчиси жамоадошлари — ярим ҳимоячи Габриэл Бонтемпо ва ҳимоячи Жоау Ананиасни қаттиқ танқид остига олган.
Маълумотларга қараганда, Неймарнинг бундай ҳаракати нафақат футболчилар, балки мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятига ҳам ёқмаган. Жамоа ичидаги муҳит ёмонлашиб кетишидан хавотирлар пайдо бўлгани айтилмоқда.
Globo Esporte манбаси ёзишича, "Сантос" раҳбарияти содир бўлган вазият юзасидан ички текширув ўтказишни режалаштирган.

Фикрлар