
Неймар "Сантос"га қайтяпти...
"Ал-Ҳилол" футболчиси Неймар Бразилияга қайтмоқда. У "Сантос"да фаолиятини давом эттиради.
Фабрицио Романо хабар беришича, томонлар оғзаки келишувга эришди. Фақатгина "Ал-Ҳилол" шартномани текширишиб олиши керак бўлади. Келаси ҳафта бу амалга ошади.
Неймар эса аллақачон "Сантос"га қайтишга розилик берганди, дейди журналист. Ушбу трансфер 6 ойлик ижара бўлиши кутилмоқда. Футболчи эса туғилган кунида ўз дебютини нишонлаши ҳақида Бразилияда миш-мишлар бор.
Жуниор айнан шу клуб академиясида таҳсил олган бўлиб, 2013 йилда жамоани тарк этади ва "Барселона"га бориб қўшилади. Каталониядан эса 2017 йилда ПСЖга кўчиб ўтади...
Фикрлар