Неймар "силжимайди"

ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг клубдан кетиши кераклиги ҳақидаги хабарлар кўпайиб бормоқда. Бироқ бразилиялик юлдузнинг парижликлар билан уч йил давом этадиган келишуви ҳали амалда.

Манбаларнинг таъкидлашича, ПСЖ хўжайинларидан йилига 30 миллион евро маош олаётган Неймарнинг ҳозирги муҳитни ўзгартириш истаги йўқ. Чунки дунёнинг ҳеч бир жамоаси ёши 30 дан ўтаётган футболчига бу қадар катта маош тўламайди.

Неймар мақсадини очиқ айтди.  У ПСЖда қолиб, жамоа билан Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритмоқчи.

Неймар энг қиммат трансфер соҳиби ҳисобланади. Уни олиш учун парижликлар 2017 йили “Барселона”га 222 миллион евро тўлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!