Неймар “сингани”дан хурсандман!

“Пари Сен-Жермен”нинг собиқ ҳужумчиси Кристоф Дюгарри бразилиялик юлдуз Неймар тўпиғидаги жароҳат туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб, юборишига муносабат билдирди.

- Неймар сафдан чиққанига хурсандман. Бу Кристоф Галтье учун мисли кўрилмаган имконият. Барибир қачондир бош мураббий шижоатини йиғиб, бразилиялик ҳужумчидан воз кечишига тўғри келарди. Бу энг тўғри қарор.

Жамоа беш ҳимоячи, уч ярим ҳимоячи, ҳужумч чизиғида Лионель Месси ва Килиан Мбаппе билан ўйнаганда анча кучли кўриниш ҳосил қилади. Неймар таркибда бўлганида жамоа ўйинни назорат қила олмайди.

Чунки тўп йўқотилганида уч ҳужумчи ҳимояланмайди ва ПСЖ қийин аҳволга тушиб қолиб, кўп ҳужумни ўтказиб юборяпти.

Мен бунга бошқа чидай олмайман, - деди Кристоф Дюгарри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!