Италия Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ёки этмаслик масаласига ойдинлик киритди

Сўнгги ОАВларда тарқалаётган хабарларга кўра, Италия терма жамоаси бўлажак Жаҳон чемпионатида йўлланмани қўлга киритган Эрон ўрнига иштирок этиши мумкин. Бироқ бу ғоя Италия спорт вазири ҳамда иқтисод вазирига маъқул келмади.

Андреа Абоди (Италия спорт вазири):

"Бу ҳар қандай ҳолатда ва Италия учун ҳам муносиб эмас! Иштирок этиш ҳуқуқи футбол майдонида қўлга киритилади, музокаралар столида эмас."

Жанкарло Жорджетти (Италия иқтисод вазири):

"Бу таклиф — уятли ҳолат! Италияга бундай ёрдам керак эмас ва Жаҳон чемпионатига бундай йўл билан чиқиш умуман мамлакат обрўсига тўғри келмайди."

Маълумот учун, мусобaқа 11 июндан 19 июлигача АҚШ, Канада ва Мексика давлатларида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!