Ўрнингга бошқаси бор! “Барса” футболчини сотиб юборадиган бўлди
Испания чемпионлигига яқинлашаётган “Барселона” раҳбарияти чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальдени келаётган трансфер ойнаси давомида сотиб юборишга қарор қилди.
Маълумотларга қараганда, испаниялик футболчига Англи Премьер-лигасида юқори ўринлар учун курашаётган “Астон Вилла” даъвогарлик қилмоқда.
Бальденинг эҳтимолий трансфер суммаси 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Журналист Хосе Альварес маълумотига кўра, каталонияликлар ушбу таклифни қабул қилишга яқин, чунки клуб бу маблағни асосий трансфер мақсадлари – Алессандро Бастони ва Хулиан Альваресни харид қилишга кетадиган харажатга қўшишни режалаштирмоқда.
“Барселона” мутасаддилари Бальденинг ўрнига “Байер” клубидан Алехандро Гримальдони танланган ва бу ўйинчининг трансферини 10-12 миллион евро эвазига ғал қилиш имкони бор.
Эслатиб ўтамиз, Гримальдо ҳам “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо у асосий жамоага қабул қилинмаганидан кейин Каталонияни тарк этишга мажбур бўлган.
30 ёшли футболчи Германиядан кетганидан сўнг Ла Лигада ўзини синаб кўриш истагини бир неча бор билдирган.
Фикрлар