Неймар собиқ жамоасини соғинмоқда
Бразилия терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар келажак фаолиятида кайси клубларда ўйнашни ҳоҳлаши ҳақида гапирди.
“Мен яна "Сантос"да ўйнашни жуда хоҳлайман. У ердаги ўйинларни ва ажойиб стадионни соғиндим”, - деди бразилиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Неймар профессионал фаолиятини айнан “Сантос”да бошлаган ва 2013 йилда “Барселона”га кўчиб ўтган. Унинг ПСЖ билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар