Неймар: Хакам мени четлатиб мақсадига етди
Ads

Парижнинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар “Марсель”га қарши учрашув (2:2) да четлатилганига изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз, Неймар уч дақиқада ҳакам томонидан икки марта огоҳлантирилди. Бразилиялик футболчи иккинчи сариқ карточкани рақибни юзига бош билан ургани учун ишлаб олди.

“Ўйлайманки, бу огоҳлантириш умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Бутун ўйин давомида рақиб футболчиларининг урмаган жойлари қолмади. Окампоснинг орқадан ургани учун жаҳлим чиқди. Бутун танам жароҳатдан кўкариб кетган. Ҳакам мени четлатмоқчи бўлиб турганди ва у ўз мақсадига етди”, – дейди Неймар.