Неймар яна жароҳат олди, мундиал нима бўлади?
“Сантос” клуби футболчиси Неймар болдир мушакларидан жароҳат олди. Бу ҳақида клуб шифокори Родриго Зогайб маълум қилди.
“Унинг енгил жароҳати бор, ишиш пайдо бўлган. Агар тикланиш жадвалда кўрсатилганидек давом этса, у келаси ҳафта терма жамоага жўнаб кетади", - деди Зогайб.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Неймар 2026 йилги жахон чемпионати учун Бразилия терма жамоасидан чақирув олганди.
Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Бразилия Шотландия, Марокаш ва Гаити билан бир гуруҳдан жой олган.
Абдувалиев Азизбек

Фикрлар