Неймар ёки Кавани кетса, ПСЖ кимни сотиб олиши маълум
ПСЖ клуби раҳбарияти "Лилль" вингери Николя Пепени кўз остига олиб қўйди.
France Football нашри тарқатган хабарга кўра агар Неймар ёки Эдинсон Кавани каби етакчи ҳужумчилардан бири жамоани тарк этса, парижликлар унинг ўрнига айнан Пепени сотиб олишади. Айтиш лозимки, унинг трансфери айни дамда 65 млн еврога баҳоланмоқда, бироқ “Лилль” уни қимматроққа сотмоқчи.
Маълумот учун, Пепе ўтган мавсум “Лилль” сафида жами 41та ўйинда майдонга тушди ва 23та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар