Неймарда Жаҳон чемпионатига бориш махсус режа бор
"Сантос" ҳужумчиси Неймарда 2026 йилги Жаҳон чемпионатига яхши формада етиб боришга ёрдам берадиган махсус режа мавжуд. Бу ҳақда Globo Esporte хабар бермоқда.
Неймар формада қолиши учун унинг юкламаси назорат қилинади. Бразилия терма жамоасининг мундиал учун таркиби эълон қилинишигача (18 май) "Сантос" 14 та ўйин ўтказади ва футболчи уларнинг камида ярмида майдонга тушиши керак. Агар 34 ёшли ҳужумчи терма жамоага чақирилса, у мундиал олдидан жароҳат олмаслик учун "Сантос" сафида бошқа ўйнамайди.
Шунинг учун Неймар клубнинг бир нечта ўйинларини ўтказиб юборади. Бунга сабаб узоқ сафар ва денгиз сатҳидан баландлик сабаб ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, "пентакампеонлар" бош мураббийи Карло Анчелотти уни март ойидаги терма жамоа йигинига жалб қилмади.
Фикрлар