
Неймарга Италиянинг топ-клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда
"Сантос" шарафини ҳимоя қилаётган юлдуз ҳужумчи Неймар фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, туринликлар раҳбарияти Неймарни ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. "Ювентус" футболчи фаолиятини Италияда қайта бошлаши мумкин, деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, трансфер италияликларга қимматга тушмаслиги керак.
Миш-мишларга кўра, ушбу трансфер ойнасида бразилиялик футболчига Франциянинг "Марсел" клуби ҳам қизиқиш билдирган.
Эслатиб ўтамиз, қишда Неймар қадрдон клубига қайтган эди. Ўшандан бери у "Сантос" учун 18 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар