Неймарга хушхабар келди

ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг “Сантос”дан “Барселона”га трансфери бўйича коррупцияга алоқадор эмаслиги исботланди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, Испания прокуратураси бу масалада айбланган ҳаммани оқлаган.

Даъвогар томон – DIS инвестиция компанияси Неймардан ташқари унинг ота-онасини, футболчининг собиқ клублари – “Сантос” ва “Барселона”ни, Каталония клубининг ўша пайтдаги  раҳбарлари Хосеп Мария Бартомеу ва Сандро Роселни, “Сантос”нинг собиқ президенти Одилио Родригесни коррупцияда айблаган эди.

Прокурор барча айбланувчиларнинг чиқишларини эшитганидан кейин бу ишда жиноят аломатлари йўқлигини маълум қилган ва суддан барча айбланувчиларни оқлашни сўраган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!