Неймарнинг бу қилиғи провокация

ПСЖ раҳбарияти жароҳатини даволатаётган Неймар жамоа билан чемпионлик учрашувига бормаганига кескин норозилик билдирди.

L'Equipe нашрини ёзишича, бразилиялик юлдуз Франция чемпионати доирасида “Страсбур” билан учрашувга бормаган. Айнан мана шу баҳсда қўлга киритилган бир очко парижликларга чемпионликни келтирди.

Неймар жамоадан ажралиб, Монако мезбонлик қилган “Формула-1” бўйича кўргазмали тадбирга боришни маъқул кўрган.

Манбанинг таъкидлашича, клуб мутасаддилари Неймарнинг бу қилиғини провокация сифатида баҳоламоқда.

2017 йилдан бери ПСЖ таркибида тўп тепаётган футболчи матбуот танқидлари ва фанатлар эътирозлари туфайли босимга дуч келмоқда ва ёзда бошқа жамоага ўтиб кетишга тайёрлигини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!