Неймарнинг Европага қайтиш режаси ошкор бўлди
Неймар жорий мавсум якунида Европага қайтмоқчи. Бу ҳақда Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.
Аввалроқ, "Ал-Ҳилол" 32 ёшли ҳужумчи билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди. Неймар ўз фаолиятини бошлаган "Сантос"га қайтишга яқин.
Манбанинг маълумотларига кўра, томонлар шартномани узайтириш имкониятисиз ярим йил муддатга имзолайдилар. Футболчи келаси мавсумда Европага қайтмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи январь ойида Саудия Арабистонини тарк этади ва янги жамоада тиббий кўрикдан ўтиш учун Бразилияга учиб кетади.
Фикрлар