Неймарнинг мақсади очилди

Неймар ПСЖдаги уч йиллик фаолиятига доир фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашиш орқали мақсадларини ҳам билдириб ўтди.

- Шу уч йил катта тажрибага бой давр бўлди. Хурсандчиликлар қатори мураккаб пайтлар ҳам бўлди. Айниқса, жароҳат олганимда қийналди. Жамоадош дўстларим ёрдамида бу мураккаб вазиятларни енгиб ўтдим. Парижда яхши кунларим кўп бўлди. Биз бир оилага айланиб қолдик. Энди эса, бу муваффақиятларни Европа Чемпионлар лигасидаги ғалаба билан нишонламоқчимиз, - дейди Неймар.

Бразилиялик ҳужумчи муддатидан олдин якунланган Франция чемпионатида 15 та учрашувда 13 та гол урди ва олтита голли пас берди. Унинг ПСЖ билан шартномаси икки йилдан сўнг тугайди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!