Анри: "Неймарнинг ўйинини томоша қилиш учун пул тўлашга тайёрман"
Франция терма жамоаси таркибида 1998 йилги жаҳон чемпиони ва 2000 йилги Европа чемпиони бўлган афсонавий ҳужумчи Тьерри Анри Бразилия терма жамоаси юлдузи Неймарнинг миллий жамоа сафидаги фаолияти якунланиши ҳақида фикр билдирди.
«Унинг ўйинини томоша қилиш учун ўзим пул тўлашга тайёр эдим. У бутун дунёни футболга ошно қилди. Ҳар бир бола Неймар бўлишни орзу қилган. Мен жаҳон чемпионати ёки унинг карьераси қандай якунлангани ҳақида гапиришни истамайман. Мен унинг футболга берган ҳиссаси ҳақида сўзламоқчиман.
Неймар бор эди ва доим ҳам фавқулодда маҳоратли футболчи бўлиб қолади. Бизга улуғвор лаҳзалар улашганинг учун сенга раҳмат», — дея Анрининг сўзларини келтиради The Touchline нашри.
Бразилия терма жамоаси ЖЧ–2026 мусобақасида ўз иштирокини 1/8 финал босқичида Норвегияга қарши ўйиндаги мағлубиятдан (1:2) сўнг якунлади.

Фикрлар