Неймарнинг синглиси ҳушини йўқотиб, қўлини шикастлади (ФОТО)

CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг синглиси Рафаэлла Бекран Коста-Рикага қарши баҳс вақтида ҳушини йўқотиб, қўлини шикастлади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Tecno

Бразилия ва Коста-Рика ўртасидаги беллашув Санкт-Петербургдаги шу номли стадионда бўлиб ўтди. Учрашувда бразилияликлар сўнгги дақиқаларда ғалабага эришишди. Ўйин вақтида Неймар синглиси ҳушини йўқотиб, қўлини жароҳатлади.

Рафаэлла Бекран гипс қилинган қўли суратини “Инстаграм”га жойлади ва уни “Ойнинг энг яхши кўриниши” дея номлади.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия термаси учрашувнинг асосий вақтига қўшилган дақиқаларда Коутиньо (90+1) ва Неймарнинг (90+6) голлари эвазига Коста-Рика устидан зафар кучган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!