Неймарнинг собиқ устози "Ал-Ҳилол"га бош мураббий бўлиши мумкин
Сўнгги пайтларда ўзга бироз ўхшамаётган "Ал-Ҳилол"да ўзгариш содир бўлиши мумкин. Клуб раҳбарияти бош мураббий Хорхе Жезушни ўз лавозимидан озод қилиш ҳақда ўйлаяпти. Шу билан бирга, унинг ўрнига мутахассис ҳам изламоқда.
"Ar-Riyadh" нашри хабар беришича, Неймар собиқ устози Титени жамоа бош мураббийлигига таклиф қилган. Аммо ҳали 62 ёшли бразилиялик билан музокаралар бошлангани йўқ.
Неймар ва Тите 2016-2022 йиллар оралиғида Бразилия терма жамоасида ишлаган. Мураббий Қатардаги мундиалдан кейин "пентакампеонлар"ни тарк этган.
Фикрлар