Нейт Диаз Конор МакГрегор билан 3-марта жанг қиладими?

  • 17 февраль, 2022, 08:00
  • 0
  • MMA

Ярим оғир вазндаги UFC жангчиси - Нейт Диаз Конор Макгрегор билан яна бир бор октагонда тўқнаш келиши борасидаги саволларга жавоб берди.

"Конор билан учинчи жанг? Ҳозир эмас. У ҳали кўп меҳнат қилиши керак. Менда яна битта жангга шартнома бор. Уни Дастин Порьега қарши ўтказмоқчиман. Аниқ биламан, жангдан кейин қизиқарли воқеалар содир бўлади.

Мен кўп гапиришни ҳуш кўрмайман. Менинг фанатларим бошқаларникига қараганда кўпроқ. Шунга қарамай, UFC менга жанг қилиш имкониятини тақдим этмаяпти. Интернетда шовқин кўтаришдан бошқа яна нима қилишим мумкин? "

Эслатиб ўтамиз, Нейт Диаз Дастин Порье билан жанг қилиш истагида эканлигини анчадан бери маълум қилмоқда, аммо прамоушен бу қарама-қаршиликка катта эътибор қаратмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!