Нидерландия ҳал қилувчи учрашувга бош мураббийсиз тушиши мумкин. Чунки...
Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал сонидан жароҳат олди ва Норвегияга қарши бўладиган "ЖЧ-2022" саралаш ўйинини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда AD нашри хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, мураббий машғулотдан сўнг меҳмонхонага қайтганида йиқилиб тушган. Шу сабабли, 70 ёшли ван Гал касалхонага ётқизилган. Жароҳат унчалик жиддий эмас, шунинг учун у жарроҳлик амалиётига муҳтож эмас. Аммо шифокорлар уни стадионга қўйишга рухсат бермаслиги мумкин.
Нидерландия - Норвегия учрашуви эртага, 16 ноябрь куни бўлиб ўтади. 9 турдан кейин Нидерландия 20 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Туркия ва Норвегия эса икки очко кам жамғарган ҳолда кучли учликда бормоқда.
Фикрлар