Нидерландия "класико"си қачон ўтказилиши маълум

CHERY AUTO

Нидерландия чемпионатининг марказий учрашувларидан бири ҳисобланган "Фейеноорд" - "Аякс" баҳсининг қайта ўтказилиш санаси маълум бўлди.

Tecno

Роттердам мери Аҳмад Абутолиб мазкур ўйин 30 сентябрь санасида бўлишини расман тасдиқлади. Янги сана Роттердам муниципалитети билан маслаҳатлашилганидан кейин белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур беллашув Нидерландиядаги айрим шаҳар ва туманлардаги касаба уюшмалари иш ташлаши туфайли мажбурий равишда бекор қилинган эди. Яъни, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари нафақага чиқиш учун яхши шароитларни талаб қилиб, ҳаттоки ўйинлар бўладиган куни стадионларга боришдан бош тортган эдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!