Нидерландия мағлубиятдан базўр қутилиб қолди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Греция ва Нидерландия терма жамоалари Миллатлар лигаси А дивизиони гуруҳ босқичи учинчи турида дуранг қайд этди. Кураш 2:2 ҳисоби билан якунланди.

Учрашув мезбонлар устунлигида бошланди. Греклар дастлабки бўлимни тўлиқ назорат қилиб, танаффусгача рақиб дарвозасини икки бор ишғол этишга муваффақ бўлди. 23-дақиқада Фотис Ионнидис ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Гиоргос Масурас Ионнидиснинг узатмасидан унумли фойдаланиб, Греция устунлигини икки тўпга етказди.

Танаффусдан сўнг Нидерландия ўйин суръатини оширди ва ташаббусни қўлга олди. 59-дақиқада Виржил ван Дейк меҳмонлар ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Учрашув охирида эса голландияликлар босими ўз самарасини берди: 89-дақиқада Тижани Рейндерс жамоасининг иккинчи голини урди ва ҳисобни тенглаштирди — 2:2.

Ушбу натижадан сўнг Греция етти очко билан 2-гуруҳда пешқадамлигини сақлаб қолди. Беш очко жамғарган Нидерландия иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!