
Нидерландия терма жамоаси устозидан ажойиб натижа
Амстердамда Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-тур учрашуви бўлиб ўтди ва унда Нидерландия Белгияни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
"Лолалар юрти" терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал учун бу терма жамоа бошқарувидаги 37-ғалаба бўлди. Мутахассис ушбу кўрсаткич бўйича терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Дик Адвокатга етиб олди.
Маълумот ўрнида, мураббийлар орасида учинчи ўринда Боб Гленденнинг (36), 4-ўринда Марко ван Бастен (35), 5-ўринда Берт ван Марвейк (34) бормоқда.
Фикрлар