Нигина Абдураимова яна мағлуб бўлди
Россия пойтахти Москва шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўрида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова чорак финал йўлланмаси учун кортга чиқди.
 
Мусобақанинг иккинчи даврасида Нигина россияликлар - Ольга Дорошинага 7:5, 6:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча Н.Абдураимова биринчи давра баҳсида руминиялик Андреа Амалия Роскани мағлубиятга учратган эди.