Нигина Ўктамова қўшнимизни аяб ўтирмади

Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Эьтиборлиси, 6-кун доирасида, 57 кг да ҳамюртимиз Нигина Ўктамова тожикистонлик Мижгона Самадовага қарши жанг қилди. Баҳс давомида катта устунлик кўрсатган юртдошимиз якунда 5:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни 60 кг да Ситора Турдибекова ва Хитой вакиласи Қианге Ли ўртасидаги тўқнашув кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!