Ниҳот, АПЛ тўлиқ "тозаланди"
Англия премьер-лигаси футболчилар ва клуб ходимлари ўртасида коронавирусга қарши олинган навбатдаги тест натижаларини маълум қилди.
Ташкилот расмий сайти тарқатган хабарга кўра, жами 1195 кишидан олинган тестларнинг барчаси манфий натижа берган.
Таъкидлаш керакки, ўтказилган 6 та тестда жами 6274 та инсон текширувдан ўтказилди ва уларнинг бор йўғи 13 тасида вирус қайд этилди.
АПЛда мавсум 17 июндан тикланиши айтилмоқда.
Фикрлар