Ниҳоят, Кавани ўзига жамоа танлади
“Манчестер Юнайтед” билан шартномаси якунланиб, эркин агент мақомида юрган Эдинсон Кавани тез орада “Вильярреал” билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Уругвайлик тўпурарни Испания чемпионатининг бир неча жамоалари – “Барселона”, “Реал”, “Атлетико” ва “Валенсия”га ўтиши мумкинлиги ҳақида кўп хабар тарқатилган эди. Лекин бу жамоалар ўйинчини қўлга киритиш учун амалий ҳаракатларга қўл ургани йўқ.
Манбаларнинг таъкидлашича, “Вильярреал” раҳбарияти машҳур голеадорни ўз сафига қўшиб олишга қатъий қарор қилган ва испан клуби мутасаддилари Кавани билан ўзаро шартнома бўйича келишувга эришиб бўлган.
Эдинсон Европадаги фаолияти давомида “Манчестер Юнайтед”дан ташқари ПСЖ, “Наполи” ва “Палермо” клублари шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар