Ниҳоят, ОКМК биринчи трансферни амалга оширди! (Фото)
ОКМК ҳам трансферларни бошлади. Олмалиқликлар таркибга қўшиб олинган илк футболчи номини эълон қилишди.
«Машъал» футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Жавоҳир Илёсов 1994 йил 6 февраль санасида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида таваллуд топган. Фаолияти давомида Муборакнинг «Машъал», Бекободнинг «Металлург», Тошкентнинг «Локомотив» ва Навоийнинг «Қизилқум» жамолари шарафини ҳимоя қилган маҳоратли дарвозабон янги мавсумдан эътиборан ОКМК сафида ҳаракат қилади. ОКМК ва футболчи ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.
Фикрлар