Ниҳоят Поветкин рингга чиқиб, рақибини оғир нокаутга учратди (видео)

  • 18 декабрь, 2016, 14:14
  • 0
  • Бокс

Сўнгги вақтларда допинг сабаб турли муаммоларга дуч келган россиялик боксчи Александр Поветкин (31-1, 23 КО) ниҳоят навбатдаги жангини ўтказди. У бу галги жангда францияллик Йоанн Дюопни (34-4, 21 КО) нокаутга учратишга эришди.

Екатеринбургда бўлган жангда Поветкин рақибига қараганда анча фаол ҳаракат қилди ва аниқ зарбалар йўллади.

Дюпа эса илк раундларда қарши ҳужумда ҳаракат қилган бўлса, қолган раундларда рус боксчисига устунликни бериб қўйди.

Олтинчи раунд сўнггида эса Александрнинг чап қўл зарбасидан сўнг Йоанн жанг давом эттира олмади. Франциялик боксчи бироз вақт ўтгандан сўнггина ўрнидан туришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!