
Нико, сен келмасанг, тўртта зўр ҳужумчи бор!
“Бавария” раҳбарияти жамоанинг чемпионлик мавсумидан кейин жамоа таркибини кучайтириш ишларини олиб бормоқда. Мюнхенликлар асосий эътиборни ҳужум чизиғини мустаҳкамлашга қаратмоқда.
Венсан Компани шогирдлари орасида “Атлетик” етакчиси Нико Уильямсни кўрмоқчи эди. Европанинг бир қатор грандлари нишонида турган бу ҳужумчи Бильбаодан фақат “Барселона”га ўтиши мумкинлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, Мюнхен суперклуби бошқа вариантларга эътибор қаратишга мажбур бўлмоқда. Қанот ҳужумчиси позицияга “Бавария” асосий номзод сифатида “Боруссия Дортмунд” вакили Жейми Байно-Гиттенс ва “Милан” вингери Рафаэль Леауни танлади.
Kicker нашрига кўра, мюнхенликлар бу позицияга “Брайтон”дан Каору Митома ва “Ливерпуль”дан Коди Гакпо вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда.
Фикрлар