Нико Уильямс Испания лагерида "Барселона" футболчилари билан кўпроқ суҳбатлашмоқда

CHERY AUTO

Испания терма жамоаси лагерида "Атлетик" вингери Нико Уильямс "Барселона" футболчиларига ушбу жамоага ўтиш истагини билдирган. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, Нико доимий равишда Ламин Ямал, Педри, Фермин Лопес ва Пау Кубарси билан бу мавзуда суҳбатлашган. У ўзини "Барса" услубига мос деб ҳисобламоқда.

Футболчининг агенти Феликс Тайнта аллақачон клубнинг спорт директори Деку билан учрашиб, эҳтимолий трансфер бўйича музокаралар ўтказган.

Маълумотларга қараганда, "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳам Нико билан алоқага чиққан ва унга жамоа лойиҳаси, ўйин услуби ва унда эгаллайдиган ўрни ҳақида тушунтириш берган. Немис мутахассиси футболчининг келишини қўллаб-қувватламоқда.

Шу билан бирга, "Атлетик" клуби ҳеч қандай музокара олиб бормоқчи эмас ва 62 миллион евро миқдоридаги суммани тўлиқ тўлашни талаб қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!