Нико Уильямс «Олтин тўп» учун курашда асосий даъвогарни айтди
Дунёнинг энг яхши футболчиси ким?
Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Нико Уильямс «Олтин тўп» учун курашда ўз фаворитини айтди. Унингча, бу мукофотга энг муносиб номзод – дўсти ва ҳамюрти Ламин Ямаль.
Уильямс фикрига кўра, айни пайтда дунёда ундан кучлироқ футболчи йўқ.
«Умид қиламанки, Ламин «Олтин тўп»ни қўлга киритади. Агар сиз чиндан ҳам футболни тушунсангиз ва яхши кўрсангиз, унинг энг яхшиси эканини биласиз», – деб таъкидлади Уильямс.
«Олтин тўп» тақдимот маросими октябрь ойининг охирида бўлиб ўтади. Букмекерлар баҳоларига кўра, Ламин Ямаль мукофот учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

Фикрлар