Нико Уильямснинг "Реал"га ўтиши ҳақиқатми? Тўлиқ жавоб топилди!

CHERY AUTO

"Атлетик Бильбао" жамоасининг вингери Нико Уильямс Мадриднинг "Реал" клубига ўтмайди. Бу ҳақда журналист Хоакин Марото хабар берди.

Маротонинг сўзларига кўра, у "Marca" нашридаги ҳамкасбларини ҳурмат қилади, аммо улар тарқатган маълумот – яъни "Реал"нинг Уильямсга қизиқиш билдиргани ҳақидаги хабар тўғри эмас.

Манбани сўзларига қараганда, ҳозирда мадридликлар Уильямсни сотиб олиш режасини кўриб чиқмаяпти.

Жорий мавсумда 22 ёшли испаниялик футболчи 44 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та ассист амалга оширди. Transfermarkt порталига кўра, унинг трансфер баҳоси 70 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!