Николас Гайтан коронавирус пандемияси туфайли эркин агентга айланди

Ярим ҳимоячи Николас Гайтан "Лилль" жамоасини тарк этди.

"Коронавирус пандемияси туфайли Гайтан "Лилль" сафида бошқа майдонга туша олмайди.

Ўтган бир неча ой учун раҳмат Нико. "Лилль" келажакда сенга омад тилайди," - деб ёзди "Лилль" клуби матбуот хизмати.

Маълумот учун, Гайтан январь ойида "Чикаго" клубидан францияликлар таркибига келиб қўшилганди ва жамоа сафида 4 та баҳс ўтказишга улгурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!