Николас Жексон Англияга қайтиши мумкин — "Ньюкасл" даъвогарлар қаторида

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг "Челси' клубига тегишли бўлган, айни пайтда ижара асосида "Бавария" сафида ўйнаётган ҳужумчи Николас Жексон ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

Хабар қилинишича, Мюнхен клуби сенегаллик футболчининг шартномасини тўлиқ сотиб олишни режалаштирмаяпти. Шу боис, Жексон яқин вақт ичида Англияга қайтиши кутилмоқда.

Манбага кўра, футболчига асосий қизиқиш билдирган клублардан бири — "Ньюкасл". "Қарғалар" 24 ёшли форвард учун асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Жорий мавсумда Жексон барча мусобақаларда 29 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.

Унинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2033 йилга қадар мўлжалланган. Футболчининг трансфер қиймати 40 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!